Мавсумга тайёргарлик авж паллада
Мамлакатимизда аҳолининг турмуш даражасини ошириш, уй-жой фондини мустаҳкамлаш ва қиш мавсумини барқарор ўтказиш мақсадида тизимли ишлар давом этмоқда. Хусусан, Андижон вилоятида кўп қаватли тураржойларни реконструкция қилиш, жорий таъмирдан чиқариш ҳамда ҳудудларда ободонлаштириш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
— Ҳозирда вилоят бўйича 2200 та кўп қаватли уй, улардаги хонадонлар бошқарув ва хизмат кўрсатиш тизимига қамраб олинган, — дейди Андижон вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси ходими Рустамжон Эшонов. — Бу жараёнларда 26 та бошқарув сервис компанияси фаолият юритмоқда. Айни пайтга қадар электр, табиий газ, ичимлик суви ҳамда оқова сув тармоқлари назоратдан ўтказилиб, мавжуд муаммолар бартараф этилди. Дастур доирасида уйларнинг фасад қисмлари замонавий талабларга мос равишда янгиланмоқда, кириш йўлаклари таъмирланмоқда, ташқи ёритиш тизимлари қайта тикланиб, энергия тежамкор сенсор чироқлар ўрнатиляпти. Шунингдек, аҳолининг қулай яшаш шароитини таъминлаш мақсадида болалар майдончалари барпо этилмоқда ва мавжудлари янгиланмоқда.

Комплекс ишлар нафақат маҳаллаларнинг эстетик кўринишини яхшилайди, балки кўп қаватли уйларнинг иссиқлик самарадорлигини ошириш, энергия ресурсларини тежаш ҳамда аҳолининг хавфсиз ва фаровон яшашини таъминлашга хизмат қилмоқда.
Саминжон ҲУСАНОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Сизни ажаблантирадиган анъаналар. Дунё бўйлаб янги йил қандай нишонланади?
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг