Математика олимпиадасида терма жамоамиз аъзолари 3 та  медални қўлга киритди

20:21 17 Апрель 2025 Жамият
184 0

Жорий йилнинг 11 — 17 апрель кунлари Косова Республикасида Европа Қизлар Математика Олимпиадаси бўлиб ўтди.

Олимпиадада 55 та давлатдан 300 нафарга яқин ўқувчи қизлар иштирок этди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабарига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси қизлари ушбу олимпиадада иштирок этиб, 3 та медални қўлга киритди.

Жумладан, Тошкент шаҳар, Олмазор туманидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 8-синф ўқувчиси Дилдора Маҳкамова — кумуш,

Нукус шаҳар 1-сонли ихтисослаштирилган мактабнинг 9-синф ўқувчиси Малика Хожамуратова бронза,

Бухоро вилояти, Қоракўл тумани ихтисослаштирилган мактаб интернатининг 9-синф ўқувчиси Настарин Камолова бронза медалига эга чиқди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?