Математика фaн олимпиaдaсининг республикa босқичида сўнгги 12 йилда илк бор ўқувчи қиз ғолибликни қўлга киритди

Бухоро вилоятида мaтемaтикa, кимё вa биология фaнлaри бўйичa фaн олимпиaдaсининг республикa босқичи бўлиб ўтди.
Математика бўйича Республика фан олимпиадасининг республика босқичида илк бор ўқувчи қиз Севара Остонова ғолибликни қўлга киритди. Бу ҳақда ХТВ ахборот хизмати хабар берди.
Севара 7-синфдан халқаро олимпиадаларда иштирок этиб келади. 2017 йили Ҳиндистоннинг Лакхнау шаҳрида бўлиб ўтган халқаро математика мусобақасида иштирок этиб, индивидуал олтин жамоавий кумуш медаль соҳиби бўлди. 2018 йил Севара Озарбайжоннинг Баку шаҳрида математика, кимё, физика фанлари бўйича ўтказилган олимпиадада кумуш медали билан тақдирланди.
Сўнгги бор бундан 12 йил аввал 2009 йилда самарқандлик академик лицей ўқувчиси Салимова Диёра математика фан олимпиадасида 1-ўринни қўлга киритган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Сардобанинг сири нимада?
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг