Матбуот анжумани Ўзбекистон ва Беларусь тадбиркор аёлларининг учинчи бизнес-форуми якунларига бағишланди
17 сентябрь куни Тошкент шаҳридаги Спутник Ўзбекистон матбуот марказида видеоконференция шаклида Ўзбекистон ва Беларусь тадбиркор аёлларининг учинчи бизнес-форуми натижаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтган.
Унда икки мамлакат парламент аъзолари, илмий ва ишбилармон доиралари вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди этди.
Матбуот анжуманида таъкидланганидек, бизнес-форум доирасида савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ҳамда маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор берилди.
Жумладан, форумда Ўзбекистон ва Беларусьдан 200 дан ортиқ тадбиркорлар, жумладан 60 та ўзбекистонлик аёл тадбиркорлар иштирок этди. Улар турли соҳалардаги лойиҳаларини тақдим этиб, ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.
Форум доирасида ўтказилган ялпи мажлис якунида бизнес-форум декларацияси қабул қилинди ва келгуси ҳамкорликнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди.
Тадбир давомида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг