Машҳур ёзувчиларнинг рафиқаси ҳақида эшитганмисиз?
Сўз одамларининг ҳаётида оила, айниқса, умр йўлдошлари алоҳида ўринга эга. Бу аёлларнинг баъзилари уларнинг ҳаёти давомида турмуш ўртоқларининг шахсий ҳисобчилари, ёрдамчилари, стенографлари, котиблари ва ҳатто муҳаррирлари сифатида муҳим роль ўйнаган.
Aнна Григорьевна Достоевская
Федор Достоевскийнинг ўз аёлига ёзган бир мактуби мазмуни қуйидагича эди:
«Фариштам Aнна! Мен олдингда чўккалайман, қўлларингдан ўпаман. Азизим, мен сени ўн йил давомида яхши кўрдим. Баъзида жанжаллашган, сўзларимиз тамомила бир-бирига зид келган бўлса ҳам мен сени то ўлим айирмагунича жонимдан ортиқ севдим».
Уларнинг тақдир йўллари бирлашганида Aнна бор-йўғи 20, Фёдор Достоевский эса 40 ёшда бўлган. Бу севги улар бирга ишлаган пайтларида вужудга келган. Дастлаб, Aнна ёзувчининг стенографи бўлиб фаолият юритган. Кейинчалик улар бирга яшашганида Aнна уй ишларидан, оилавий бюджетни ҳисоблаб боришдан, бундан ташқари, ёзувчига ижодий ишларида ёрдам беришдан чарчамаган. Чунончи, ўша пайтда ҳам турмуш ўртоғининг ёзувларини таҳрирлар, стенограф сифатида ишлар, шунингдек китобларини нашр этар ва сотарди. Ўз ўрнида Достоевскийнинг қиморни ташлашида аёлининг таъсири сезиларли даражада бўлган.
София Aндреевна Толстоя
Уларнинг никоҳдан кейинги ҳаёти тахминан ярим аср давом этди. Бу вақт мобайнида София Aндреевна турмуш ўртоғи Лев Толстой билан бирга бўлган — яъни Ясная Полянадан ташқари чиқмаган. София бутун ҳаёти давомида эрига меҳр-муҳаббат кўрсатди, ижодий ишларида кўмакчи бўлди, шунингдек, катта оиласига ғамхўрлик қилди. Уларнинг 13 нафар фарзанди бор эди.
София Aндреевна ўз хотираларида шундай ёзади:
«Мен кун бўйи болаларнинг дарслари, соғлиги, эримнинг кайфияти, қарзлари, Самара кўчмас мулкини сотиш ва бошқа нарсалар ҳақида ўйлардим. «Крейсер сонатаси»нинг янги нашри, ўн учинчи жилднинг таҳрири, Мишанинг оқшом кўйлаги, ётоқхонасидаги камчиликлар, Андрюшанинг нимчаларини ювиш, сигаралар, илҳом, қўлёзмалар, хуллас... Буларнинг бари менинг гарданимга тушганди».
Лев Толстой умр йўлдошидан 16 ёш катта эди.
Елена Сергеевна Булгакова
Бу Михаил Булгаковнинг ҳам, Еленанинг ҳам ҳаётидаги учинчи никоҳ эди. Булгаков хотинини жуда яхши кўрар ва: Мен фақат битта аёлни севаман — Елена Нуренберг, дея таъкидларди.
Елена Булгаковнинг рафиқаси бўлишдан ташқари илҳом манбаи ҳам ҳисобланган. Ёзувчи вафотидан сўнг Булгаков архиви аёлининг саъй-ҳаракатлари натижасида сақланиб қолган ва кейинчалик бутун дунёга танилган. «Уста ва Маргарита» нашри Еленанинг фидойилиги сабаб нашр этилган. Дарвоқе, Маргаританинг тасвири Еленанинг прототипи деган фикрлар ҳам йўқ эмас.
Вера Евсеевна Набокова
Вера Владимир Набоковнинг котиби, муҳаррири, таржимони ва маслаҳатчиси бўлган. Барчамизга маълумки, Вера «Лолита»нинг қўлёзмасини сақлаб қолган. Вера ҳар доим турмуш ўртоғи билан бирга бўлган — ҳатто ёзувчи университетда маъруза ўқиганида ва имтиҳон топширганида ҳам уни ёлғиз қолдирмаган. Улар ҳақида жойларда кўплаб гап-сўзлар юрарди. Ҳатто Набоковнинг романларини ёзувчининг ўзи эмас, хотини ёзган деган миш-мишлар ҳам тарқалган.
Никоҳнинг дастлабки кунларида ёзувчи аёли учун ўзи ўргана олмаган ва ҳеч қачон ўргана олмаслигини тан олган нарсаларнинг ярим жиддий рўйхатини тузади. Рўйхат машинани ҳайдаш, матн териш ва ўқувчилар билан мулоқотни ўз ичига оларди. Лекин ҳар бир ҳазилда ҳақиқат бор. Кейинчалик маълум бўлишича, Вера рўйхатда айтилган барча вазифаларни уддалай олган.
Набоковнинг айтишича, Вера бўлмаганида у эҳтимол бирорта роман ёзолмасди. Ёзувчи ўз мактубларидан бирида рафиқаси ҳақида шундай ёзади: «Мен сизни жуда яхши кўраман, Вера! Сизнинг ҳуснихатингиз оҳиста қадам ташлашингизга, овозингиз эса бир хуш тонгга ўхшайди».
Надежда Яковлевна Мандельштам
Аёли шоирни бир дақиқа ҳам ёлғиз қолдирмаган. Осип Мандельштам вафотидан сўнг Надежда Мандельштам кўп йиллар давомида ҳар куни ҳибсга олинишидан қўрқиб яшайди. У эрининг архивини сақлашга ҳаракат қилади, лекин ўша пайтда бу хавфли бўлгани учун бутунлай ёдлаб олади.
Надежда Яковлевна адабиёт тарихида нафақат Осип Мандельштамнинг рафиқаси, балки истеъдодли мемуар ёзувчи сифатида ҳам ном қолдирган.
Вера Муромсева — Бунина
Вера Иван Бунин билан эллик йил давомида бирга яшаган. Вера ёзувчининг содиқ, ақлли аёли эди. У йиллар давомида турмуш ўртоғининг романтикаси ва ўйин-кулгиларига чидаши керак бўлган. Чунки Буниннинг ҳаётида кўплаб аёллар бор эди. Бироқ, Вера ҳеч қачон эри билан муносабатларини тўхтатмаган.
Ёзувчи Яновский у ҳақида шундай дейди:
«Вера эри олис Сибирда, совуқ конларда ёҳуд Стокгольмдаги Монте-Карлода яшаганида ҳам ўзини у учун қурбон қилган муқаддас рус аёли эди».
Вера истеъдодли таржимон, шунингдек бир қатор мемуарлар муаллифи эди. Ёзувчи вафотидан сўнг турмуш ўртоғига бағишланган «Буниннинг ҳаёти» ва «Хотира билан суҳбат» каби мемуар асарлар яратган.
Зинаида Николаевна Гиппиус
Дмитрий Мержековский ва Зинаида Гиппий: ХIХ аср охири — ХХ аср бошларидаги рус адабиётини бу ажойиб жуфтликсиз тасаввур қилиб бўлмайди.
Кўплаб ёзувчи аёллардан фарқли ўлароқ, Гиппий рафиқаси каби машҳур бўлган. Касби ўхшаш ва умумий манфаатларга эга бўлган эр-хотинлардан бири (айниқса, аёл) кўпинча ўзини ва истеъдодини шеригига ҳаётда, тақдирда ва муваффақиятда қурбон қилган бўлсада, бу оила ўзига хос қонунлари ва ҳаётга қарашлари билан бошқа оилалардан ажралиб турарди.
Тўпловчи ва таржимон:
Раҳмат Бобожон
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Телеканаллар, радио ва ижтимоий тармоқлардаги айрим рекламаларга ишониб қолманг — Рақобат қўмитаси огоҳлантириш билан чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг