Машҳур “Танка“ бадиий фильми режиссёри вафот этди
“Танка” бадиий фильмининг режиссёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Торенияз Қалимбетов вафот этди. Бу ҳақда “Ўзбеккино“ матбуот хизмати “Халқ сўзи“га маълум қилди.
Қалимбетов Торенияз Джумабаевич, 1954 йил 19 январда Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманида, ишчи оиласида туғилган, 1976 йили Тошкент маданият институтини режиссёр йўналиши бўйича тамомлаган.
Т.Қалимбетов “Қозоқфильм”да, Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясида, “Қорақалпоқфильм” киностудиясида ва “Қорақалпоқкино” агентлигида режиссёрлик ва турли раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган. Т.Қалимбетов режиссёр сифатида 30 га яқин бадиий ва ҳужжатли фильмлар яратган ва турли кинофестивалларда муносиб ўринларни қўлга киритган. Режиссёрнинг энг машҳур фильмлари қаторида 2002-йилда суратга олган, халқимиз севиб томоша қиладиган “Танка” бадиий фильмини олиш мумкин.
“Халқ сўзи“ республикамиздаги барча кино мухлислари номидан марҳумнинг оила аъзоларига чуқур таъзия билдиради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг