Машҳур бастакор Эннио Морриконе 91 ёшида вафот этди
Италиялик машҳур композитор Эннио Морриконе 91 ёшида вафот этди. Манбаларга кўра, композитор сал аввал сон суягини синдириб олган эди.
Кинематография оламида ўз композициялари билан алоҳида ўринга эга Морриконе ҳаёти давомида фильмлар учун юзлаб мусиқалар яратган. Ҳозиргача барча томонидан севиб томоша қилинадиган «Бир неча долларга кўпроқ», «Жаҳлдор, ёмон ва яхши» каби фильмларнинг мусиқасини айнан у яратган.
Голливуддаги фаолиятидан сўнг, Морриконе кинематографистларни танқид қилиб ўз китобини нашрдан чиқарди. Унинг фикрича, кўплаб режиссёрлар мусиқанинг кучини англамайди, саундтрекка эса «орқа фондаги нарса» дея қарайди.
1960 йилдан бери мусиқачи 450дан ортиқ фильмларга композиция ёзиб берган.
Морриконенинг фикрича, мусиқаларга бўлган «стандарт» ёндашув сабаб охирги йилларда мусиқа ўз сеҳрини йўқотган, шу сабабли ўтган асрнинг фильмларидақа мусиқалар бошқа яратилмаяпти
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг