Марказий Осиёда ягона бўлган университет

Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»
Давлатимиз раҳбарининг «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида профессионал кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети этиб қайта ташкил этилган эди.
Бугунги кунга келиб Жамоат хавфсизлиги университети ўз таълим йўналиши ва мутахассислиги бўйича Марказий Осиёда ягона ҳисобланади.
Университет энг сара олий, олий ҳарбий ва илмий тадқиқот муассасаси ҳисобланади.
Университет бошлиғи, таниқли ҳуқуқшунос олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист, 2-даражали Шон-шараф ордени соҳиби, юридик фанлари доктори Мирзаюсуп Хакимович Рустамбаев.
Университетда 15 та бакалавриат таълим йўналиши ва 8 та магистратура мутахассисликлари бўйича кундузги ва сиртқи шаклларида кадрлар тайёрланади.
2021 йилдан бошлаб Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳарбий хизматчилари ва талабаларни 1 йиллик магистратурада ўқитиш йўлга қўйилиб, унинг дипломи Қуролли Кучлар ва Ички ишлар вазирлиги Академиялари магистратураси ва хорижий мамлакатлар ҳарбий академияларини тамомлаганлик тўғрисидаги дипломларга тенглаштирилди.
Университетда жаҳон тажрибасида ноёб бўлган, Ўзбекистон тарихида илк марта йўлга қўйилган ҳарбий таълим муассасасида умумфуқаровий асосда талабаларни ўқитиш йўлга қўйилди ва бугунги кунда 100 дан зиёд талабалар энг устувор таълим йўналишлари бўйича таҳсил олишмоқда.
Университетда Миллий гвардия ва Қуролли Кучларнинг барча куч тузилмалари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар учун сиртқи шаклда кадрлар тайёрланади.
Университетда 5 та факультет, 18 та кафедра ҳамда магистратура бўлими фаолият юритмоқда.
Университет кафедраларидаги илмий даража ва унвонга эга кадрлар сони 145 нафардан иборат бўлиб илмий салоҳият 75 фоизни ташкил этади.
Университетда 44 нафар фан доктори (DSc), 95 нафар фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD), 29 нафар профессор, 103 нафар доцентлар таълим олувчиларга дарс бериб келишмоқда.
Университетда Ўзбекистон Республикаси Олий Аттестация Комиссияси Раёсатининг қарори билан юридик ва ҳарбий фанлар бўйича илмий даражалар берувчи доимий тартибдаги очиқ ва ёпиқ Илмий кенгашлар фаолияти йўлга қўйилди.
Университетда охирги йилларда халқаро алоқалар тобора ривож топаётган бўлиб, Университет ва 24 та хорижий олий таълим муассасалари ўртасида англашув меморандумлари, шартнома ва баённомалар имзоланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарори асосида 2023 йилдан бошлаб, университетда хорижий давлатларнинг ҳарбий кадрларини ўқитиш тизими жорий этилди.
Бугунги кунда Туркия, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғиз Республикаларидан университетда таҳсил олиш учун таклифлар мавжуд.
Университетда Миллий гвардия, Прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар, Мудофаа, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ва олий таълим муассасаларидан жами 400 нафарга яқин мустақил изланувчилар фаолият олиб бормоқда.
Охирги 5 йилда университет профессор-ўқитувчилари томонидан тайёрланган 229 та янги авлод дарсликлари ва 450 дан ортиқ ўқув-услубий қўлланмалар тайёрланди.
Охирги тўрт йил мобайнида университет профессор-ўқитувчилари томонидан Олий Мажлис, Вазирлар Маҳкамаси, Олий Суд ва бошқа давлат идораларига қонун ҳужжатлари бўйича 400 дан ортиқ таклифлар берилган.
Конституциявий ислоҳотларда университет профессор-ўқитувчилари фаол иштирок этишмоқда. 2 нафар конституциявий комиссия аъзолари, 4 нафар экспертлар, 20 нафардан ортиқ тарғибот гуруҳи экспертлари халқимизга конституциявий ўзгаришларни етказишда жонбозлик кўрсатмоқдалар.
Сўнгги икки йилда Университетда давлат гранти маблағлари асосида 2 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Шунингдек, 22 та рационализаторлик ва ихтирочилик ишлари амалга оширилди, 2 та конструкторлик лойиҳа патентланди, 45 та муаллифлик гувоҳномалари олинди, 927 та илмий мақола (улардан 210 та хорижий нашрларда, жумладан 41 та Scopus ва Web of Science базасидаги журналларда), 2098 та тезислар илмий анжуманлар тўпламларида нашр этилди.
2021–2023 йилларда Университет ҳарбий хизматчиларидан 32 нафари, хизматчиларидан 5 нафари фан доктори ва фалсафа доктори илмий даражалари учун диссертация ишини муваффақиятли ҳимоя қилдилар; 46 нафари, хизматчиларидан 12 нафари профессор ва доцент илмий унвонини олдилар.
Республикамиздаги 159 та олий таълим муассасалари тингловчилари ўртасида ўтказилган «Илҳом 2022» кўрик-танловининг республика босқичида курсант Ш.Мухаммадхонов ғолиб бўлиб, Президент совғаси - «Спарк» автомобилига сазовор бўлди.
Шунингдек, 2023 йилда капитан Юсуп Мамбетшарипов томонидан «Мард ўғлон» давлат мукофоти қўлга киритилди.
Университетда 3 нафар халқаро тоифадаги спорт усталари, 2 нафар жаҳон чемпиони ҳамда Евро ва Осиё чемпиони бўлган ҳарбий хизматчилар ўқиш ва хизмат фаолиятини олиб боришмоқда.
Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Сардобанинг сири нимада?
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг