Тоқаев Қозоғистоннинг янги Конституцияси бўйича референдум ўтказиш ҳақида фармон имзолади
Қасим-Жомарт Тоқаев 15 март куни мамлакатда янги Конституция лойиҳаси бўйича республика референдумини ўтказиш ҳақида фармон имзолади.
Ҳужжатда шундай дейилади:
«2026 йил 15 март куни республика референдуми ўтказилсин. Республика референдумига Қозоғистон Республикасининг янги Конституцияси лойиҳаси қуйидаги савол билан киритилсин: «2026 йил 12 февраль куни оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган Қозоғистон Республикасининг янги Конституцияси лойиҳасини қабул қиласизми?»
Фармон мамлакат раҳбарининг расмий сайтида эълон қилинган.
Қозоғистон ҳукуматига Марказий сайлов комиссияси ва бошқа марказий ҳамда маҳаллий ижро этувчи органлар билан биргаликда референдумни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича зарур чораларни кўриш топширилди.
Бундан аввал Конституциявий комиссия раиси, Конституциявий суд раиси Элвира Азимова президентга комиссиянинг 12 та йиғилиши натижасида янги асосий қонуннинг якуний лойиҳаси ишлаб чиқилгани ҳақида ҳисобот берган эди.
Шунингдек, Конституциявий суд раисининг ўринбосари Бақит Нурмуҳанов янги асосий қонунда Конституция кучга кириш муддатлари ва 1995 йилги Конституциянинг амал қилишини тўхтатиш тартиби белгиланганини маълум қилди. Айрим нормалар бир палатали парламентга ўтиш ва унга сайловлар ўтказиш тартибини ҳам тартибга солади.
Амалдаги Қозоғистон Конституцияси 1995 йилда қабул қилинган бўлиб, сўнгги 30 йилдан ортиқ вақт давомида унга бир неча бор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг