Марказий Фарғона сув омборида кичик ГЭС қурилади
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Фарғона вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан электр энергияси сарфини камида 20 фоизга иқтисод қилиш, бу борада муқобил энергия манбаларидан самарали фойдаланиш бўйича 14 та йўналишда алоҳида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Жорий йилда вилоятда 1 млрд 534 млн кВт электр энергиясини иқтисод қилиш режалаштирилган. Шу йилнинг ўтган даврида 36 мВт қуёш панеллари ўрнатилиб, ишга туширилди.

Ҳозирда Ёзёвон туманида жойлашган Марказий Фарғона сув омборида мини ГЭС қуриш, шамол турбиналари ўрнатиш бўйича Фарғона политехника институти олимлари билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда.
— Айни пайтда Ёзёвон туман ҳокимлиги, электр тармоқлари корхонаси мутахассислари билан ҳамкорликда лойиҳанинг самарали жиҳатлари ўрганиляпти, — дейди Фарғона политехника институти доценти Сардорбек Юсупов. — Хусусан, ўрганишлар давомида сув омбори ҳудудида 1400 та кичик шамол турбиналари ўрнатиш орқали соатига 700 мВт муқобил энергия манбаси олиш мумкинлиги ҳисоб-китоб қилинди.

Дастлабки босқичда 10 та кичик шамол турбинаси ўрнатилиб, унинг қандай самара бериши ўрганилади. Ушбу тажриба кутилган самарани берса, яқин истиқболда лойиҳа тўлиқ амалга оширилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг