Маърифат ва эзгулик карвони

15:36 05 Декабрь 2024 Жамият
250 0

Истам ИБРОҲИМОВ/“Халқ сўзи”. Мураккаб ва таҳликали замонда, дунёда мафкуравий курашлар авж паллага чиққан маҳалда аҳолига тўғри ва асосли маълумотни етказиш, ёшларимиз онг-шуурини зарарли ахборотлардан иҳоталаш ҳар қачонгидан муҳимдир. Шу нуқтаи назардан республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда “Маърифат карвони” тадбирлари ўтказилаётгани айни муддао.

“Тамаддун, маданият ва маърифат” мавзусида ташкил этилаётган навбатдаги тарғибот тадбирига Бухоро шаҳри мезбонлик қилди. Бухоро давлат университети, педагогика институти ҳамда Ёшлар марказида пойтахтимиз ҳамда вилоятда фаолият юритаётган таниқли олимлар иштирокида учрашувлар уюштирилди.

— Ушбу лойиҳадан кўзланган асосий мақсад давлатимиз раҳбарининг жорий йил 18–20 ноябрдаги Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Олий Мажлис Сенатининг биринчи ялпи мажлиси, шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини кўриб чиқишга бағишланган нутқи мазмун-моҳиятини кенг оммага етказишдир, — дейди Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими бошлиғи Марҳабо Пардаева. — Шунингдек, фуқароларимизга “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида кўзда тутилган мақсад-муддаоларни халқона тилда тушунтириб, миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш, юртдошларимиздаги дахлдорлик туйғусини мустаҳкамлашдан иборат.

“Маърифат карвони” тадбири доирасида тўпланганларга давлатимиз раҳбарининг юқорида қайд этилган нутқлари, Ислом цивилизацияси маркази, республика Маънавият ва маърифат маркази фаолиятига доир видеороликлар намойиш этилди, “Мен ҳам ҳарбий бўламан” китоби тақдимоти ўтказилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер