Марҳамат туманида “Кўҳна Довон сирлари” I-археология туризми форуми ўтказилди
Республикамизда барча соҳалар сингари туризм соҳаси ҳам жадаллик билан ривожланиб бормоқда.
Андижон вилоятида туризмнинг истиқболли соҳаларидан бири археология туризми ҳисобланади.
Миллоддан аввалги V-IV ва милоднинг IV асрларда ҳукм сурган “Довон” давлатининг пойтахти бўлган “Эрши” шаҳрининг тарихи жойлашган “Мингтепа” археология ёдгорлиги ноёб туризм объектларидан биридир.
Мазкур ёдгорлик тарихи билан кенг жамоатчилик, соҳа мутахассислари, олимлар томонидан ушбу объектни илмий жиҳатдан ўрганилганда аниқланган янгиликлар билан таништириш мақсадида, Марҳамат туманида И-археология туризми форуми ўтказилди.
Форум Туризм қўмитаси, Маданият ва туризм бошқармаси, Марҳамат тумани ҳокимлиги, Андижон давлат университети ҳамкорлигида ўтказилди.
Тадбирда профессор-олимлар, жамоатчилик вакиллари ва тарих фанига қизиқувчи фаол ёшлар иштирок этди.
Форум доирасида “Мингтепа” тарихи ва унинг аҳамияти, вилоятда туризм соҳасининг ривожида ўрни ва ёдгорлик билан боғлиқ илмий янгиликлар муҳокама этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг