Марғилон шаҳрида имтиёзли кредит олиб беришда фирибгарлик қилган маҳалла раиси ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХнинг Марғилон шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Марғилон шаҳар «Б» номли маҳалла раиси У.Ғ. юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали фуқаро А.А.га «Халқ банки» Марғилон филиалидан «Ҳар бир оила - тадбиркор» Давлат дастури асосида 30 млн. сўм кредит маблағларини олиб беришга кўмаклашиш эвазига 300 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан маҳалла раиси У.Ғ.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг