Мақсуд Шайхзода ҳақидаги фильм ҳамкорликдаги энг яхши кинолойиҳа сифатида эътироф этилди

Кинематография агентлиги ва Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият маркази билан ҳамкорликда “First art media” студияси томонидан суратга олинган «Мақсуд Шайхзода. Эркка интилган шоир» ҳужжатли фильми Озарбайжон Республикасида ҳам намойиш этилди.
Фильм сценарий муаллифи ва режиссёр Нурилло Нарзуллаев, оператор Музаффар Юсупов, продюсер Тоҳирбек Қўчқорбеков.
Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият маркази томонидан мазкур кинокартина Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳамкорлигида яратилган энг йирик ва энг яхши кинолойиҳа сифатида эътироф этилди ҳамда фильм продюсери Тоҳир Қўчқорбеков фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.
Кинокартина ҳақида Озарбайжон Республикаси телевидение, матбуот ва интернет нашрларида хабарлар чоп этилди, ҳозирда фильм озарбайжон тилига таржима қилинмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Улуғ олимнинг инсоний фазилатлари
- Ўзбек ва беларусь киноижодкорлари томонидан «Осиё арслони» фильмининг суратга олиш ишлари бошланди
- Наманган мафтункор байрамга тайёрланмоқда
- Инсон — азиз, хотира — муқаддас
- Сув хўжалигининг қуйи бўғинлари такомиллаштирилмоқда
- Ўзбекистоннинг лимон экспорти камайган
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг