«Манчестер Юнайтед» клуби Англия кубоги мусобақасидан чиқиб кетди
Кечаб 27 август куни Англия футбол ассоциацияси томонидан ўтказиб келинадиган Англия кубоги мусобақасининг иккинчи раунд баҳслари якунланди. Аҳамиятлиси, Премьер-лига вакили «Манчестер Юнайтед» клуби ўз иштирокини айнан шу босқичда якунлайдиган бўлди.
«Қизил иблислар» ушбу босқичда Англия тўртинчи дивизиони вакили бўлган «Гримсби» жамоаси билан куч синашди. Ўйиннинг асосий вақти 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди.
МЮдан голларга Ҳарри Магуайр ва Брайан Мбуэмо муаллифлик қилди. «Гримсби»нинг жавоб голлари эса Чарльз Вернам ва Тайрелл Уоррен ҳисобига ёзилди.
Учрашувда дуранг натижа қайд этилгани боис, ғолиб номига пенальтилар сериясида ойдинлик киритилди. Унда «Гримсби» клуби 12 та, «Манчестер Юнайтед» жамоаси эса 11 та гол киритди. Шу тариқа мусобақанинг кейинги босқичига «Гримсби» жамоаси йўл олди.
«Манчестер Юнайтед» эса ўз тарихида олтинчи марта мусобақани иккинчи босқичдаёқ якунлайдиган бўлди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Сизни ажаблантирадиган анъаналар. Дунё бўйлаб янги йил қандай нишонланади?
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг