“Манчестер Юнайтед” бош мураббийликка янги номзод топди

17:04 23 Сентябр 2025 Спорт
92 0

Испаниялик мутахассис Хави “Манчестер Юнайтед” жамоасини бошқариши мумкин. Бу ҳақда Sports.ru нашри хабар берди.

Қайд этилишича, “қизил иблислар” раҳбарияти жамоа бош мураббийи Рубен Аморимни муваффақиятсиз натижалар сабаб истеъфога чиқармоқчи. Сабаби жамоа ҳозирда Англия Премьер-лигасида 5-турдан сўнг 11-ўринда бормоқда.

Агарда Аморим жамоадан кетса, унинг ўрнини Хави эгаллаши мумкин. “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти аллақачон унга алоқада чиққан.

Маълумот учун, 45 ёшли мутахассис Каталония клубини 2021 йилнинг ноябридан 2024 йилнинг июнигача бошқарган. Шу вақт ичида у 2022/23 йилги мавсумда Ла Лигада “Барселона”ни чемпионликка олиб чиқишга ва жамоа билан Испания Суперкубогини қўлга киритишга муваффақ бўлган. Хави Испанияда ишлашдан олдин Қатарнинг “Ал Саад” жамоасида фаолият юритган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?