«Манчестер Сити» Уэльсга боради, «Ливерпуль» Англия кубогининг амалдаги чемпиони билан ўйнайди
16–24 сентябрь кунлари Англия Лига кубоги мусобақасининг 3-босқичи ўйинлари бўлиб ўтди. Кеча мусобақанинг ним чорак финал босқичига қуръа ташланди.
Қуръа натижасига кўра, ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов тўп сураётган «Манчестер Сити» клуби Уэльсда «Суонси» жамоаси билан ўйнайдиган бўлди.
АПЛ чемпиони «Ливерпуль» эса Англия кубоги ва Суперкубоги соҳиби «Кристал Пэлас» жамоасини қабул қилади.
Қуйида қуръа натижалари билан тўлиқ танишишингиз мумкин:
«Арсенал» — «Брайтон»;
«Гримсби Таун» — «Брентфорд»;
«Суонси Сити» — «Манчестер Сити»;
«Ньюкасл Юнайтед» — «Тоттенҳэм»;
«Рексем» — «Кардифф Сити»;
«Ливерпуль» — «Кристал Пэлас»;
«Вулверхэмптон» — «Челси»;
«Уиком Уондерерс» — «Фулҳэм».
Маълумот учун, Англия лига кубогининг ним чорак финал ўйинлари 2025 йилнинг 29 октябрь куни бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- Табиат ва цивилизация уйғунлашган шаҳар – Сюрихдан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг