«Манчестер Сити» Премьер лигани жуда яхши бошлади
Кеча, 16-август куни Англия Премьер лигасида 1-тур ўйинлари давом эттирилди. Тур доирасида Пеп Гвардиола бошчилигидаги «Манчестер Сити» клуби «Вулверхэмптон» жамоаси меҳмони бўлди. Учрашув 0:4 ҳисобига «шаҳарликлар»нинг ғалабаси билан якунланди.
Голларга Эрлинг Холанд (2 та), Тижани Реййндерс ва Райан Шерки муаллифлик қилди. Реййндерс ўз дебютида жамоаси учун ҳам гол урди, ҳам голли узатма амалга оширди. Кўплаб нашрлар томонидан у мазкур баҳснинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Ушбу ўйиннинг 82-дақиқасида Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов захирадан ўйинга қўшилди. У Жон Стоунсни алмаштирди.
Қисқа вақт мобайнида майдонда ҳаракат қилган Абдуқодирнинг деярли ҳар бир уриниши аниқ чиқди. У 4 та аниқ пас берди. 1 марта рақиб ҳужумига чек қўйди. Дуэлларда 3 марта қатнашиб, барчасида ғалаба қозонди. «Sofascore» портали унинг кечаги ўйинини 7 баллга баҳолади.
Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Сити» кейинги ўйинини 23-август куни «Тоттенҳэм»га қарши ўтказади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- Табиат ва цивилизация уйғунлашган шаҳар – Сюрихдан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг