«Манчестер Сити» ўз майдонида дуранг ўйнади
Кеча, 4 январь куни Англия Премьер лигасининг 20-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда «Манчестер Сити» клуби ўз майдонида «Челси»ни қабул қилди.
Учрашувда ҳисоб 42-дақиқада «шаҳарликлар» аъзоси Тижжани Рейндерс томонидан очилди. Биринчи бўлим 1:0 ҳисобида якунланди.
Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда эса «Челси» футболчиси Энцо Фернандес учрашувда ҳисобни тенглаштирди. Шу тариқа ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Абдуқодир Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди. У жароҳат олган жамоадоши Йошко Гвардиолнинг ўрнини эгаллади.
Лекин афсуски, ўйин Ҳусанов учун омадли ўтмади. «Sofascore» портали ўйиндан сўнг унинг баҳсдаги ҳаракатларини 6,4 баллга баҳолади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг