«Манчестер Сити» Англия кубоги ярим финалида ғалаба қозонди

09:05 14 Январь 2026 Спорт
229 0

Кеча, 13 январь куни Англия футбол ассоциацияси кубоги мусобақасининг ярим финал ўйинлари старт олди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда «Манчестер Сити» клуби «Ньюкасл» жамоаси меҳмони бўлди.

Учрашув 0:2 ҳисобида меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди. Ўйинда киритилган голларга 53-дақиқада жамоанинг янги аъзоси Антуан Семено ва 90+8-дақиқада Райан Черки муаллифлик қилди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Абдуқодир Ҳусанов учрашувни асосий таркибда бошлади ва 90 дақиқа давомида майдонда ҳаракат қилди. Унинг ўйини «Sofascore» портали томонидан 8,1 баллга баҳоланди. Бу мазкур баҳсда футболчилар орасида қўйилган энг юқори баҳо бўлди.

Маълумот учун, энди «Манчестер Сити» 4 февраль куни ярим финалнинг жавоб баҳси доирасида «Ньюкасл» клубини ўз майдонида қабул қилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?