«Маънавият карвони» Андижонга етиб борди
Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Шу кунларда республикамиз бўйлаб Маънавият фестиваллари бўлиб ўтмоқда. Мустақиллигимизнинг 33 йиллик санасини кўтаринки кайфиятда нишонлаш мақсадида ташкил этилган ушбу тадбир республика Маънавият ва маърифат маркази, ёзувчилар уюшмаси, маърифат тарғиботчилари жамиятлари ҳамда қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда ўтказилмоқда. Фестиваль доирасида «Инсон қадри», «Маърифатли оила», «Меҳр-саховат», «Уч авлод учрашуви», «Зиёлилар форуми», «Кино карвон» каби ўнлаб тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
— «Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак Ватанмиз!» шиори остидаги фестиваль тадбирлари Андижон вилоятининг 12 та шаҳар ва туманларида давом этмоқда, — дейди республика Маънавият ва маърифат марказининг Андижон вилояти бўлими раҳбари Абдулҳамид Нурматов. — Тадбирлар ўқув юртлари, меҳнат жамоаларида эмас, балки, хонадонларда ҳам бўлиб ўтмоқда. Унда республикамиз Мустақиллик йилларида эришган ютуқлари эътироф этилиб, ибратли жиҳатлар кенг жамоатчиликка тарғиб этилмоқда.

Андижон туманидаги «Равон тараққиёт орзуси» масъулияти чекланган жамиятида бўлиб ўтган маънавият фестивалида республикамиз истиқлолга эришгач, ишбилармонлар учун яратилган қулайликлар тилга олинди. Мисол учун, ушбу корхонани олайлик. 150 турдаги пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ушбу корхона маҳсулотлари ўнлаб давлатларга экспорт қилинмоқда. Бунинг учун 1,5 минг нафардан зиёд ишчилар самарали меҳнат қилмоқда.
— Тадбирда республикамизнинг таниқли санъаткорлари, олимлари иштирок этди, — дейди корхона ишчиси Санобархон Файзуллаева. — Улар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар, саҳна асарлари маънавий озуқа бериб қолмасдан, кучимизга-куч қўшди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг