«Ман Сити» клуби яна бир ёш ҳимоячи сотиб олди. Ҳусанов билан яхши тандем бўладими ёки рақобат?!
«Манчестер Сити» клуби расмий сайти ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари бразилиялик ҳимоячи Витор Реис жамоага келиб қўшилганини эълон қилди.
19 ёшли футболчи тўрт ярим йиллик шартнома асосида «шаҳарликлар» таркибига ўтди. 2029 йилнинг ёзигача амал қиладиган шартномани тузиш учун «Ман Сити» 35 миллион евро тўлайди.
Реис бугунга қадар Бразилиянинг «Палмейрас» жамоаси сафида тўп сурган. Футболчи янги жамоасида 22-рақамда тўп суради.
«Витор Реис — дунёдаги энг умидли ёш ҳимоячилардан бири ва биз уни жамоага олиб келганимиздан хурсандмиз», — дейди клуб спорт директори Чики Бегиристайн.
Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Сити» клуби ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов трансферини ҳам эълон қилган эди.
Эътиборлиси шундаки, Абдуқодир Ҳусанов ҳам, Витор Реис ҳам марказий ҳимоячи саналади.
Муҳим савол туғилади: Абдуқодир Ҳусанов ҳамда Витор Реис ўз позицияси учун рақобат олиб борадими ёки ўзаро тандем ҳосил қиладими? Бу энди вақт масаласи.
Тахминларга кўра, Абдуқодир Ҳусанов ҳамда Витор Реисни мухлислар билан таништирув тақдимоти 25 январь куни АПЛ доирасида бўлиб ўтадиган «Челси» клубига қарши баҳсдан олдин «Этиҳад» стадионида бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг