Мамлакатнинг иқтисодий манфаатлари ҳимояси йўлида
Мамлакатимиз иқтисодий хавфсизликни таъминлаш, Ватанимиз иқтисодий суверенитети ва иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш шунингдек, ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантириш, хусусан, экспорт ва импорт учун шароит яратиш Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси фаолиятининг устувор йўналишларидан биридир. Ана шундай улуғвор мақсадлар йўлида хизмат қилаётган Божхона қўмитасининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари жорий йилнинг ўтган даври мобайнида бир қатор ютуқларга эришишди. Жумладан, 11,7 трлн. сўмлик божхона тўловлари ҳисобланиб, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 5,3 трлн. сўм имтиёзлар берилди. Қолган 6,4 трлн. сўм давлат бюджетига ўтказилишига эришилди. Вилоят ҳудудида имтиёз қўлланилган асосий товарлар таркибини транспорт воситалари ва унинг эҳтиёт қисмлари, технологик асбоб-ускуналар, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда металл хомашёлар ташкил этади.

Вилоят божхоначилари аҳоли ҳамда тадбиркорлар ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган сервис хизматлари, тегишли меъёрий ҳужжатларни ҳуқуқий асосда тезкор таъминлашга эришиши туфайли хорижга экспорт қилинувчи маҳсулотлар ҳажмини оширишга ҳам муносиб улуш қўшмоқда. Ушбу саъй-ҳаракатлар натижаси ўлароқ, жорий йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида 1,7 млн АҚШ долларидан ортиқ бўлган металлар ва улардан тайёрланган буюмлар, озиқ-овқат маҳсулотлари, транспорт ва унинг эҳтиёт қисимлари, кимё ва тўқимачилик саноати маҳсулотлари Туркия, Қозоғистон, Хитой, Россия, Тожикистон, Афғонистон, Белорусь каби хорижий мамлакатлар бозорларига йўналтирилди.

Вилоятдаги божхона терминалларида “Масофавий электрон декларациялаш” хизмати ҳам муваффақиятли ишламоқда. Ушбу тизим орқали 2025 йилнинг 9 ойи давомида жами 244 945 та божхона юк декларациялари расмийлаштирилди.
Божхона юк декларацияларини Хавфни бошқариш ахборот тизими бўйича йўлаклар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, декларацияларнинг:
16,2% “яшил йўлак”;
67,6 % “сариқ йўлак”;
16,1 % “қизил йўлак” тартибида расмийлаштирилди.
Бир сўз айтганда, бошқармада тадбиркорларнинг 83% юклари соддалаштирилган тартибда расмийлаштирилди.

Тизимда амалга оширилган ислоҳотлар натижасида барча бўлинма, гуруҳ ва божхона постларида фуқароларга замон талаблари даражасида хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган. Бошқармада божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишини олдини олиш, аниқлаш ва уларга чек қўйиш, контрабандага қарши курашиш борасида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди.

Бошқарма томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда гиёҳванд воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши кураш йўналишида 40 та ҳолатда 150 кгдан зиёд гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Бундан ташқари, товар-моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишида 3 498 та ҳолатда 92 млрд. 792 млн сўмга тенг товарлар ушлаб қолинди. Аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича 40,5 млрд сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.

Вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан божхона тўловларини тўлиқ таъминлаш, маҳсулотларни қайта ишлаш йўналишини кучайтириш орқали экспорт ҳажмини кўпайтириш, хорижий инвестицияларни ўзлаштириш ишларини мувофиқлаштириш ва озиқ-овқат саноатини ривожлантириш йўналишларида бир қатор ютуқларга эришилмоқда.
Шодиёр МУТАҲАРОВ,
“Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг