Мамлакатимизда таэквондо WTF бўйича 16-"Bek Mun Jong" анъанавий халқаро турнири старт олди

15:52 27 Май 2025 Спорт
134 0

Ушбу халқаро турнирда Ўзбекистон, АҚШ, Саудия Арабистони, Жанубий Корея, Россия, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистондан жами 800 нафардан ортиқ спортчилар ўзаро баҳсларга киришди. Аҳамиятлиси, унда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг ҳам 30 нафар таэквондо йўналиши талабалари иштирокчи ҳамда 20 нафари ҳакам сифатида қатнашмоқда.

Турнир доирасида университетга Жанубий Кореянинг нуфузли университетлари, таэквондо ассоциацияси ҳамда Жанубий Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси вакилларидан иборат делегация ташриф буюрди.

Мазкур халқаро турнир доирасида университет ректори Рашид Маткаримов ва хорижий меҳмонлар ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Унда университетлар ўртасида таэквондо спортини ривожлантириш бўйича халқаро алоқаларни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш ҳамда университет ҳудудида Корея инвестиция маблағлари ҳисобидан қурилиши режалаштирилаётган Таэквондо спорт мажмуаси лойиҳаси, шунингдек, талабалар алмашинуви ҳамда ҳамкорликда ташкил этилаётган қўшма илмий лойиҳалар юзасидан фикр ва таклифлар билдирилди.

Эслатиб ўтамиз, 16-"Bek Mun Jong" анъанавий халқаро турнири 2025 йил 28 май санасига қадар давом этади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?