Малайзиянинг собиқ Бош вазири хотирасига ҳурмат бажо келтирилди
Бугун Олий Мажлис Сенатининг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси Эркин Гадоев ҳамда Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Одилжон Маматкаримов Малайзиянинг Тошкентдаги элчихонасига бориб, ушбу мамлакатнинг собиқ Бош вазири Абдуллоҳ Аҳмад Бадавийнинг вафоти муносабати билан таъзия билдиришди.

Сенаторлар элчихонада Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги ўзаро манфаатли ва истиқболли ҳамкорликка ва унинг жадал ривожига катта эътибор қаратиб келган давлат арбоби, марҳум Абдуллоҳ Аҳмад Бадавий Жаноби олийларининг порлоқ хотирасига ҳурмат билдиришди ва таъзиялар китобига ҳамдардлик сўзларини ёзиб қолдиришди.
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ўзбекистонда наркожиноятлар сони 5 йилда 103 фоизга ошди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг