Мактабларда дзюдо спорт тури янада ривожлантирилади
Фото: Халқ таълими вазирлиги
Ўзбекистон дзюдо федерацияси, Халқаро дзюдо федерацияси (IJF), Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.
Унга мувофиқ:
— Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) «Мактабларда дзюдо» дастури бўйича дзюдога ихтисослаштириладиган 20 та мактабни дзюдо татамилари ва болалар кимонолари билан таъминлаш;
— Спортни ривожлантириш вазирлиги «Мактабларда дзюдо» дастури асосида ташкил этилган секцияларни тренерлар билан таъминлаш, тренерлар, инструкторларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга кўмаклашиш ва умумтаълим муассасаларининг болалари ўртасида дзюдо мусобақаларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш;
— Ўзбекистон дзюдо федерацияси «Мактабларда дзюдо» дастури бўйича ташкил этилган секцияларни спорт анжомлари ва жиҳозлари билан таъминлаш, ўқувчилар ўртасида мусобақалар ва тадбирлар ташкил этишга кўмаклашиш ва халқаро мутахассисларни жалб қилиш орқали маҳорат дарслари, тренинглар ташкил этиш, шунингдек, «Мактабларда дзюдо» дастури спорт секциялари учун ўқув қўлланмаларини ишлаб чиқиш назарда тутилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг