Мактаблар халқ таълими йўналишидаги босма нашрлар билан таъминланади — Президент фармони
Фото: Архив сурат
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022–2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисидаги фармони билан тасдиқланган Миллий дастурга мувофиқ маҳаллий ҳокимликлар мактабларни фақат халқ таълими йўналишидаги босма нашрлар билан таъминлашлари юклатилди.
Хусусан, ҳар бир мактаб «Маърифат», «Учитель Узбекистана», «Тонг юлдузи», «Класс!» газеталари, «Халқ таълими», “Til va adabiyot taʼlimi”, «Бошланғич таълим», «Ғунча», «Гулхан» журналлари билан обуна учун ажратилган маблағлар доирасида таъминланади.
Бундан кўзланган асосий мақсад, мамлакатимизда ва халқ таълими тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, соҳада жорий қилинаётган янгиликлардан ўқитувчи-педагогларни бевосита босма нашрлар орқали хабардор қилиб бориш, шунингдек, ўқувчиларнинг билими ва тафаккурини оширишга, маънавий-интеллектуал салоҳияти, дунёқарашини юксалтиришга мўлжалланган болалар нашрлари орқали эса ўқувчи-ёшларнинг дарсдан ташқари бўш вақтларида ўқишларини ташкил этган ҳолда китобхонлик маданиятини шакллантиришга кўмаклашиб боришдан иборатдир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг