Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Ислом тараққиёт банки 40 млн долларлик грант шартномасини тузди
Ўзбекистон вакиллари Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида «Human Capability Initiative 2025» халқаро форумида иштирок этмоқда. Форум доирасида таълим соҳасига грант шартномалари имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова маълум қилди.
Ушбу тадбир таълим, иқтисодиёт, технология соҳасидаги муаммолар, уларга инновацион ечимлар топишга қаратилган бўлиб, унинг илк кунидаёқ Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Ислом тараққиёт банки ўртасида 40 миллион долларлик грант шартномаси имзоланди.
Бундан ташқари,“Global Partnership for Education” томонидан ҳам таълим соҳасини ривожлантиришга доир грант шартномаси тузилди. Лойиҳа Ўзбекистон бўйлаб 58 та янги инклюзив мактаб қурилиши, мактабларни замонавий жиҳозлар билан таъминлаш, ўқитувчилар малакасини ошириш, инклюзив таълимни ривожлантириш, ўқув дастурларини такомиллаштириш ва мактабгача таълим сифатини ошириш кабиларни ўз ичига олади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- “Инсоният цивилизациясига асос бўлган ютуқлар шу заминдан келиб чиққан” — Парагвай Президенти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг