Мактаб кутубхоналарининг адабиёт фонди бойимоқда

Ёшлар ишлари агентлиги томонидан амалга оширилаётган “Китоблар карвони” лойиҳаси доирасида Ховос туманидаги 9-умумтаълим мактабига 250 дона бадиий ва илмий-оммабоп китоблар топширилди. Айни ташаббус туфайли Оқолтин туманидаги 2-мактаб кутубхонаси адабиёт фонди ҳам китоблар билан бойиди.
Айтиш лозимки, мазкур лойиҳа асосида тақдим қилинаётган ҳар бир адабиёт мактаб ўқувчилари учун билим манбаи бўлибгина қолмай, уларнинг маънавий-ахлоқий камолоти, тафаккури ва дунёқарашини шакллантиришда муҳим аҳамият эга бўлишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шунингдек, “Мактаб учун минг китоб” ташаббуси ҳам мактаб кутубхоналаридаги адабиётларнинг кўпайишига хизмат қилмоқда. Ушбу хайрли ҳаракатга кўплаб раҳбарлар, турли соҳа вакиллари, ёшу кексалар қўшилмоқда ва улар ўзлари ўқиган мактабларга китоблар тақдим қилмоқда. Жумладан, яқинда Ховос тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи Равшан Элчиев ўзи таълим олган мактабга бадиий ва илмий-оммабоп китоблар жамланмасини туҳфа қилди.
Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Сардобанинг сири нимада?
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг