Макрон Дуровнинг Францияга келишини билмаган
Франция Президенти Эмманюэль Макрон Телеграм асосчиси Павел Дуровга тезкор фуқаролик бериш тўғрисида қарор қабул қилди. Макрон француз тилини ўрганадиган ва миллатга ҳисса қўшадиган таниқли шахсларга фуқаролик бериш мамлакат учун ҳам фойдали бўлишини айтган.
«Le Canard» газетаси Павел қўлга олинганида Макрон билан кечки овқат учун учрашмоқчилигини ёзган эди. Аммо президент Дуровнинг Францияга келишини олдиндан билмаган.
«Унинг қўлга олиниши мустақил ҳаракат. Мен ҳеч кимга буйруқ берганим йўқ. Бизда ҳамманинг ўз ваколати ажратиб берилган», — деган Макрон.
Франция прокурорлари Дуровни Телеграм иловасидаги жиноий фаолиятда гиёҳванд моддалар савдоси ва болаларнинг жинсий зўравонлик материалларини тарқатишда шерикликда айбламоқда. Дуровнинг адвокати унга бевосита ёки билвосита тааллуқли бўлмаган жиноятларда айблашни мутлақо бемаънилик, деб таърифлаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг