Майкл Жексоннинг ярим миллиард доллар қарзи борлиги аниқланди
ФОТО: Pinterest
Майкл Жексон 2009 йилда ярим миллиард доллардан ортиқ қарзга эга бўлган. Буни суд ҳужжатлари тасдиқламоқда, дея хабар берди "NBC" нашри.
Жексоннинг қарзлари Лос-Анжелес округи Олий судида унинг мулки ижрочилари томонидан берилган баёнотда ошкор қилинган.
Уларнинг айтишича, Жексоннинг активлари умрининг охирида кредиторларнинг эътироз манбаига айланган. Қарзнинг бир қисмига ўта юқори фоиз ставкалари қўшилган.
Баёнотда айтилишича, 2018 йилда Жексоннинг мулкидан тушган пуллар адвокатлик тўловлари ва бошқа харажатларни тўлаш учун ишлатилган. Умуман олганда, Жексонга қарши ариза берган кредиторлар сони 65 кишидан ошган.
Жексон 2009 йилда 50 ёшида Лос-Анжелесда вафот этди. Ўз фаолияти давомида мусиқачи 13 та «Грэмми» мукофотига сазовор бўлган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг