Маҳмудхўжа Беҳбудий — Ватан ва маърифат фидойиси
Самарқанд вилоят ахборот-кутубхона марказида Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси ҳамкорлигида жадид маърифатпарвари Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллуд куни муносабати билан “Маҳмудхўжа Беҳбудий — Ватан ва маърифат фидойиси” номли ижодий учрашув бўлиб ўтди.

Унда Маҳмудхўжа Беҳбудий уй-музейи ва Тошкент кимё халқаро университети Самарқанд филиали масъуллари иштирок этиб, Беҳбудийнинг ҳаёти, серқирра фаолияти ва миллат тараққиёти йўлида амалга оширган буюк хизматлари ҳақида маълумотлар беришди.
Тадбир давомида шаҳардаги 6-,9-,10-,41 ҳамда 42-мактабларнинг ўқувчилари томонидан бадиий чиқишлар ва расмлар кўргазмаси ташкил этилди.

Вилоят педагогик маҳорат марказида ташкил этилган маънавий-маърифий тадбир эса “Маҳмудхўжа Беҳбудий — миллатнинг буюк маърифатпарвар ўғлони” мавзусида бўлди.
Беҳбудий таваллудининг 151 йиллигига бағишлаб ўтказилган тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, педагоглар иштирок этди. Унда сўз олган ёзувчи, шоир ва драматург Фармон Тошев Беҳбудийнинг таълим-тарбия, жамият ва ёшлар камолоти йўлидаги улкан хизматлари, жасорати ҳақида гапирди.

Тадбир давомида Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳаёти, фаолияти ҳақида илмий изланишлар олиб бораётган олимлар, тадқиқотчилар томонидан Беҳбудийнинг жадидчилик фаолияти, тилшуносликдаги илмий мероси ҳамда Самарқанд жадидчилик ҳаракатидаги ўрни юзасидан қизиқарли маълумотлар тақдим этилди.

Тадбир ўқувчи-ёшларнинг адабий-бадиий чиқишлари билан давом этди. Иштирокчилар шунингдек, Маҳмудхўжа Беҳбудий уй-музейи билан ҳам яқиндан танишдилар.
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида қисқа фурсатга тўхтаган Италия Республикаси Бош вазири Жоржа Мелони билан учрашув ўтказди
- Шимол ёғдуси — мўжиза эмас даҳшат. Қуёшда X тоифали кучли чақнаш содир бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг