Маҳаллий Кенгашлар ўртасида тажриба алмашишга бағишланган учрашувлар ўтказилди
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутатлари ва маҳаллий Кенгашлар котибиятлари мудирларидан иборат делегация халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашига ташриф буюрди.
Учрашув маҳаллий Кенгашлар ҳамкорлигини кучайтириш ва ўзаро тажриба алмашиш мақсадида ташкил этилди.
Ташриф давомида делегация Қизилтепа, Кармана ва Нурота туманлари ҳамда Навоий вилояти Кенгашлари фаолияти билан танишди. Шу билан бирга, «маҳалла еттилиги» билан иш тажрибаси, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни иш билан таъминлаш, депутатларнинг сайловчилар билан мулоқот олиб бориш усуллари ўрганилди.
Шунингдек, «Навоий» эркин иқтисодий зонаси ва «Навоий иссиқлик электр станцияси»даги имкониятлар, янги лойиҳалар ҳамда битирувчилар бандлиги масалалари кўриб чиқилди. Делегация аъзолари тадбиркор-депутат А. Саксанов ташаббуси билан қурилган замонавий 22-сонли мактаб фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.
Навоий шаҳрида халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг 2025 йил биринчи ярим йиллигида амалга оширган ишлари бўйича тақдимот ўтказилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг