Маҳаллий Кенгашлар фаолиятини кучайтиришга қаратилган семинар ташкил этилди

Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
2025 йил 27 февраль куни Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази билан ҳамкорликда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари учун семинар ўтказди.
Тадбирда сенаторлар, экспертлар, маҳаллий Кенгашлар котибияти ва доимий комиссиялари вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Семинарда маҳаллий Кенгашлар ва уларнинг доимий комиссиялари фаолиятини кучайтириш, қонунларни ишлаб чиқиш ва қабул қилишда депутатлар иштирокини ошириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва соҳада янги иш ўринларини яратиш бўйича қонунлар ижроси устидан депутатлик назоратини кучайтириш масалаларига эътибор қаратилди.
Семинарда Сенат томонидан ишлаб чиқилган услубий қўлланма ва намунавий тартиблар депутатларга таништирилиб, уларнинг амалиётдаги аҳамияти бўйича тушунтиришлар берилди. Мутахассислар ҳужжатларни расмийлаштиришда учрайдиган муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари бўйича тавсиялар тақдим этди.
Шунингдек, иштирокчилар ўз фикр ва таклифларини билдириб, қизиқтирган саволларига жавоб олдилар. Семинар маҳаллий Кенгашлар фаолиятини янада самарали ташкил этиш ва жамоатчилик назоратини кучайтиришга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди.
Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг