Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш концепциясининг ижроси муҳокама қилинди
Жорий йилнинг 24 октябрь куни Олий Мажлис Сенати Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Унда Комиссия аъзолари, Сенатнинг Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази вакиллари, маҳаллий Кенгаш раислари ва котибият мудирлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Мажлисда Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш концепциясининг ижроси муҳокама қилинди.
Мазкур масала юзасидан сўзга чиққанлар ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар ҳақида ўз фикрларини ҳамда сенаторлар ва маҳаллий Кенгаш депутатлари томонидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар бўйича таклифларини билдирди.
Маҳаллий Кенгашлар томонидан жорий йилнинг ўтган 9 ойидаги фаолияти ҳам муҳокама этилди.
Бу борадаги ижобий ишлар билан бир қаторда Кенгашлар томонидан айрим хато ва камчиликларга ҳам йўл қўйилгани қайд этилди. Жумладан, айрим Кенгашлар томонидан қарорлар қабул қилишда, Кенгаш ишини ташкил этишда, хат-ҳужжатларни юритишда камчиликлар мавжудлиги таъкидланди.
Ушбу масалалар юзасидан тегишли вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатлари сўзга чиқиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўрилишига эътибор қаратди.
Муҳокама давомида Комиссия аъзолари томонидан маҳаллий Кенгашлар фаолиятини самарали ташкил қилишга қаратилган қатор тавсиялар билдирилди.
Мажлис якунида Комиссиянинг тегишли қарори қабул қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг