Маҳаллалар қиёфаси янгиланмоқда

Асака туманидаги “Чўнтак” ва Навоий номли маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларида аҳоли турмуш шароитини яхшилашга қаратилган кенг кўламли ободонлаштириш ва инфратузилма лойиҳалари амалга оширилмоқда. Бу ишлардан кўзланган асосий мақсад ички йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви ва электр таъминотидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш, шунингдек, аҳоли учун замонавий хизматлар ва дам олиш масканларини яратиш орқали маҳалланинг қиёфасини тубдан янгилашдан иборат.
— Илгари маҳалламизда ички йўллар таъмирталаб ҳолатда эди, сув таъминотида ҳам муаммолар бўларди, электр энергиясидаги узилишлар эса кундалик ҳаётимизга қийинчилик туғдирарди, — дейди Навоий номли маҳаллада яшовчи Собирахон Орипова. — Ҳозирда амалга оширилаётган ишлар натижасида барча муаммолар бартараф этилмоқда. Маҳалламиз тумандаги энг намунали ҳудудлардан бирига айланаётганидан жуда мамнунмиз.
Ҳудудда 18 километр ички йўллар таъмирланиб, 6 километр янги йўл қурилиши, 12 километр ичимлик суви ва 9 километр электр тармоқлари янгиланиши белгиланган. Шунингдек, аҳоли хизматига 4 та замонавий хизмат кўрсатиш маркази, 2 та савдо мажмуаси, 5 та болалар ўйин майдончаси, 3 та спорт майдони ва 2 та дам олиш маскани топширилади. Ушбу ишлар натижасида 200 та янги иш ўрни яратилиб, 10 мингдан ортиқ аҳоли учун муносиб турмуш шароити таъминланиши кутилмоқда.
Саминжон ҲУСАНОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг