Маҳаллалар масъул раҳбарларга номма-ном бириктирилади
«Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–1-сон, 05.01.2026 й.) қабул қилинди. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар берди.
Қарорга кўра, маҳаллаларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш бўйича самарали тизимни йўлга қўйишга қаратилган манзилли ишларни ташкил этиш мақсадида 2026 йилда ҳудудлар масъул раҳбарлар ва муассасаларга қуйидаги тартибда номма-ном бириктирилади:
- криминоген вазияти оғир маҳаллалар – туман (шаҳар) ҳокимлари, прокурорлари ҳамда ички ишлар органлари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарларига;
- 5 йилдан буён «қизил» тоифада бўлаётган маҳаллалар – Миллий гвардиянинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари, вилоят даражасидаги ички ишлар органлари раҳбарларининг ва ҳокимларнинг ўринбосарларига;
- 3 йилдан буён «қизил» тоифада қолаётган маҳаллалар – ҳуқуқ-тартибот идораларининг таълим ва илмий ташкилотларига;
- криминоген вазияти энг оғир туман ва шаҳарлар – вилоятлар даражасидаги прокурорларнинг ва ички ишлар органлари раҳбарларининг биринчи ўринбосарларига;
- аёллар жиноятчилиги, спиртли ичимлик ва гиёҳвандликка ружу қўйган шахслар жиноятчилиги ҳамда низоли оилалар салмоғи энг юқори бўлган маҳаллалар – тегишинча вилоятлар даражасидаги оила ва хотин-қизлар, соғлиқни сақлаш ҳамда адлия бошқармалари бошлиқларига.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Бир асрлик тарихга гувоҳ бино тақдири
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг