Маҳалла тизими орқали тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ишлари

Фото: Архив сурат
Мамлакатимизда сўнгги йилларда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, уларга шарт-шароитларни яхшилаш, бизнес муҳитни яратиш, ишбилармонликка оид ислоҳотларни изчил давом эттириш, хусусий секторни қўллаб-қувватлаш, уларни зарур молиявий ва инфратузилмавий ресурслар билан таъминлаш мақсадида ўта муҳим чора-тадбирлар амалга оширилди.
Бу ҳақида фикр юритганда, Давлат раҳбарининг ташаббуси билан 2022 йил 1 январдан бошлаб “Ҳоким ёрдамчиси” институти жорий этилди. Хўш, бундан кўзланган мақсад нима эди?
Айтиш керакки, “Ҳоким ёрдамчиси” институтини жорий этиш биринчидан, юртимизда маҳалла тизимнинг обрў-нуфузини оширишга хизмат қилган бўлса, иккинчидан, ушбу тизим орқали маҳалларда аҳолини узоқ йиллардан буён қийнаб келаётган бандлик масаласи, тадбиркорликни ривожлантириш ва шу орқали камбағалликни қисқартириш билан боғлиқ ижтимоий муаммоларга ечиб топилди.
Бунинг устига ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этиш ва баҳолаб бориш учун уларнинг фаолиятига рақамли технологиялар татбиқ этила бошланди. Натижада “Ҳоким ёрдамчиси” тизимига бевосита ёрдам кўрсатадиган тегишли вазирлик ва идораларнинг маълумот базалари ўзаро интеграция қилинган ҳолда “Онлайн маҳалла” платформаси ишга туширилди.
Умуман олганда, мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш борасида иқтисодий, молиявий, ҳуқуқий, институционал ҳамда бошқарув механизмларидан самарали фойдаланишга катта эътибор берилмоқда. Мазкур механизмлардан самарали фойдаланишда “Маҳаллабай” ишлаш тизими жуда муҳим восита эканлиги амалда ўз исботини топди.
Дунёнинг тараққий этган давлатлари тажрибасидан маълумки, тадбиркорликни ривожлантириш орқали жамиятдаги кўплаб ижтимоий муаммоларга ечиб топиш мумкин. Шу нуқтаи назардан мамлакатимизда сўнгги вақтларда тадбиркорликни ривожлантириш, уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда кўплаб иқтисодий восита ва механизмлардан фойдаланишга, уларни амалиётга татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Чунки, тадбиркорлик йирик маблағлар талаб қилмайдиган, моддий ресурсларнинг нисбатан қисқа муддат мобайнида ўсиш суръатини кафолатловчи, иқтисодиётдаги бандлик муаммосини нисбатан тез ва ортиқча сарф-харажатларсиз ҳал этиш, ички бозорни молиявий ресурслар чегараланган шароитда истеъмол моллари билан тўлдиришда муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, жамиятда ижтимоий барқарорликнинг бош кафолати бўлган — ўрта синф, мулкдорлар қатламини шакллантириш, иқтисодий жиҳатдан фаол бўлган аҳоли улушини ўстириш, инновацион технологияларни амалиётга жорий этиш, соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, иқтисодиётнинг турли секторлари ўртасидаги ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш, муҳими, мамлакат ялпи ички маҳсулоти ўсишини таъминлашнинг муҳим ва асосий омили ҳам тадбиркорлик ҳисобланади.
Шунинг учун маҳалла тизими орқали “Ҳоким ёрдамчилари” институти ёрдамида ижобий муносабат ўрнатиш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги вазифалар ижобий ҳал этила бошланди. Бунинг учун 2022 йилда “Ҳоким ёрдамчилари”га юқорида санаб ўтилган масалаларни ҳал этиш учун жами 12,5 трлн. сўм (1 млрд. АҚШ доллари) миқдорида молиявий маблағлар шакллантириб берилди. “Ҳоким ёрдамчилари” орқали 2022 йилда 2,5 мингта маҳалла чорвачиликка, 1,4 мингта маҳалла деҳқончиликка, 800 та маҳалла боғдорчиликка, 620 та маҳалла иссиқхонага, 230 та маҳалла ҳунармандчиликка, 470 та маҳалла кичик ишлаб чиқаришга, 2,2 мингта маҳалла савдо ва хизмат кўрсатишга ихтисослашганлиги аниқланди. Улар томонидан маҳаллалардаги мавжуд муаммо ва имкониятлар ўрганилиб, ҳар бир маҳаллани иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш бўйича “йўл харита”лари ишлаб чиқилди. 2022 йил давомида ҳоким ёрдамчилари томонидан 1,2 млн. нафар аҳоли доимий иш жойларига эга бўлди.
Оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган дастур доирасида ҳоким ёрдамчилари тавсияномалари асосида 388 мингта лойиҳаларга 9 трлн. сўмлик кредитлар ажратилди. Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, уларга меҳнат қуроллари ва асбоб ускуналари олиб бериш бўйича 174,0 млрд. сўмлик субсидиялар ажратилди. Натижада маҳалларда 84 мингга яқин юридик ва 95 мингга яқин якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилди. Бундай самарали ишларнинг замирида маҳаллага кириб бориш, муаммоларни маҳалла даражасида ўрганиш ҳамда маҳалла
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, маҳалла тизими орқали тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш биринчи навбатда ҳар бир маҳалланинг “ўсиш нуқта”ларини аниқлаш имконини беради. Бу эса тадбиркорликка иштиёқи бўлган аҳолининг мазкур ўсиш нуқталаридан фойдаланган ҳолда янги тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишга туртки беради. Иккинчидан, маҳаллаларда тадбиркорликка қизиқиши бўлган ёшлар ва хотин-қизлар гуруҳи аниқланади Бу эса уларни касбга ўргатиш орқали бандлиги таъминланади. Натижада мамлакатимизда камбағаллик даражасини қисқаришига олиб келади. Пировардида маҳаллада яшаётган ҳар бир фуқаро давлат эътиборида эканлигини ҳис қилади, уларнинг хоҳиш ва истаклари асосида касб-ҳунарли қилиш, ўз тадбиркорлигини йўлга қўйишлари учун шарт-шароитлар яратилади ҳамда мамлакатимизда тадбиркорлар синфи ҳар томонлама ривожланади.
Нодирбек Расулов,
Макроиқтисодий ва ҳудудий
тадқиқотлар институти лойиҳа раҳбари
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Таэквондочиларимиз клублар ўртасидаги Осиё чемпионатини 14 та медаль билан тугатишди
- Дуатлон: энг кучлилар маълум бўлди
- Самбо: вакилларимизнинг халқаро турнирдаги муваффақияти
- Ўзбекистонлик боксчилар Осиё чемпионатида 27 та медалга эга чиқди
- 2025 йилги FIDE Жаҳон рапид ва блиц чемпионати Қатарда ўтказилади
- Оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бошланмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг