ОКМКда трансформация жараёни самара бермоқда
Фото: Давронбек Эрназаров / «Халқ сўзи»
Олмалиқ кон-металлургия комбинатида амалга оширилаётган трансформация ишлари самара бермоқда. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Маълумотларга кўра, ОКМКда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш, рақамлаштириш, корпоратив бошқарув, экологик барқарорлик (ESG) каби йўналишларда кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Бу жараёнга Deloitte, Ernst & Young, KPMG ва PwC каби халқаро консалтинг компаниялари жалб этилган.

Натижада, комбинат халқаро рейтинг агентликлари — S&P ва Fitchʼдан ижобий баҳолар олди, 2,3 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий кредит жалб қилинди ҳамда 125 миллион доллар сарф-харажат тежалди.
Шунингдек, ОКМК экологик баҳолашда 56 балл билан мамлакатдаги энг юқори кўрсаткични қайд этди ва The Copper Mark халқаро сертификатини олиш жараёнини бошлади. Бу эса маҳсулотларни Европа бозорига чиқариш ва экологик инвестицияларни кенг жалб этиш имконини беради.





Фото: Давронбек Эрназаров / «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- АҚШ Ҳўрмуз бўғозида кемаларни кузатиб боришни бошлаши мумкин
- 14 март куни кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди
- Қийинчиликларда тобланган, ички куч ва оғриқларни жиловлай олган — «Инсон»
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- Аччиқ, аммо очиқ гап: Мусаввирлар қачон бошпанага ёлчийди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг