«Хотира» кўргазмаси: тасвирда муҳрланган тарих ва жасорат
Фото: Юнус Бўриев, Давронбек Эрназаров / «Халқ сўзи»
Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида «Хотира» номли графика кўргазмаси очилди.

Ушбу бадиий лойиҳа тинчлик йўлида кўрсатилган жасорат, мардлик ва фидойиликни юксак қадрлашга қаратилган бўлиб, Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузуридаги Бадиий кўргазмалар дирекцияси кўмагида ташкил этилди.
Кўргазма экспозициясида Қутлуг Башаров, Леким Ибрагимов, Медат Кагаров, Нуриддин Каланов, Геннадий Жирнов, Георгий Чиганов каби машҳур рассомлар томонидан яратилган 45 та график асар намойиш этилмоқда. Уларда тарихий хотира, инсонпарварлик, фожиали воқеликлар ва инсон тақдири теран ва таъсирчан ифода этилган.

Асарларда офорт, линогравюра ва литография каби графика турларига хос ихчам ва таъсирли ифода воситалари орқали ўтмишга мурожаат, инсон ҳиссиёти ва жасорати акс эттирилган. Ҳар бир асар ўтмиш билан мулоқот, хотирани руҳият билан англаш, қалбда сақлаш зарурлигини ёдга солади.
«Хотира» кўргазмаси 2025 йил 8 июнгача ташриф буюрувчилар учун очиқ бўлади.






Фото: Юнус Бўриев, Давронбек Эрназаров / «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг