Маҳалла фаолиятининг Конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқий асосларига бағишланган илмий-амалий конференция
Олий Мажлис Сенатида маҳалла фаолиятининг Конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқий асосларига бағишланган илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
Анжуман доирасида маҳалла институтининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга қаратилган тўрт асосий йўналишда маърузалар эшитилди. Жумладан, «Маҳалланинг конституциявий асослари» мавзусидаги маърузада маҳалланинг янги таҳрирдаги Конституцияда белгиланган мақоми ва жамият ҳаётидаги ўрни таҳлил қилинди. «Фуқаролар йиғини фаолиятининг конституциявий кафолатлари» мавзусидаги тақдимотда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқаришдаги иштирокини таъминлаш механизмлари ёритиб берилди.
Шунингдек, «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва маҳаллий Кенгашлар ҳамкорлигининг конституциявий ҳуқуқий асослари» мавзусидаги маъруза доирасида маҳаллий даражадаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш, ваколатларнинг аниқ тақсимоти ва тизимли ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
«Адлия органларининг фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тартиби» мавзусидаги маърузада эса ҳуқуқий саводхонликни ошириш ва маҳаллаларни ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича амалий механизмлар ҳақида фикр юритилди.
Тадбир иштирокчилари маҳалла институтини ривожлантириш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш жараёнидаги иштирокини кенгайтириш ва жойларда фуқаролик жамияти асосларини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш муҳимлигини таъкидлади.
Конференция якунлари бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг