Маҳалла банкири оилаларнинг тадбиркорлигига кўмаклашмоқда
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, инвестициявий салоҳият ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш орқали аҳоли даромадларини оширишга доимий эътибор қаратиб келинмоқда. Айни жараёнда юртимиз ҳудудлари бўйлаб қулай имконият ҳамда шароитлар яратилаётгани эса бевосита маҳалланинг ўзида тадбиркорлик жадал ривожланишига хизмат қилаётир.
Фарғона шаҳридаги “Янги сой” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Мақсуджон Қосимов ана шундай имкониятлардан фойдаланиб, истиқболли лойиҳани амалга ошириш орқали катта даромадга эга бўлмоқда.
— Яқинда “Бизнесни ривожлантириш банки”нинг Фарғона вилоят филиали томонидан ажратилган 20 миллион сўм кредит эвазига ўз хонадонимда қўзиқорин парваришлаш фаолиятини кенгайтирдим, — дейди у. — Бизнес-лойиҳамни қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳаётга татбиқ этишда маҳалла банкири ёрдам берди.
Тадбиркорнинг қайд этишича, мўътадил иқлим шароитида етиштирилувчи қўзиқорин бир ойда тайёр маҳсулот сифатида истеъмолга яроқли бўлади. Ундан қовурилган қўзиқорин, қўзиқоринли шўрва, маринадлар, тузламалар, турли салатлар ҳамда бошқа истеъмол маҳсулотлари тайёрланади.
Айтиш жоиз, ушбу маҳаллада ташкил этилган “Бизнесни ривожлантириш банки” Фарғона вилоят филиалининг маҳалла банкири ҳамда ёрдамчи-агенти тизими маҳаллада тадбиркорлик муҳитини яхшилаш мақсадида астойдил саъй-ҳаракат олиб бормоқда. Хонадонбай ўрганишлар натижасида оила аъзолари билан юзма-юз суҳбатлар ўтказилиб, бизнес-ғоялари амалга оширилишига кўмак берилаётир.
Куни кеча маҳалла банкири томонидан ўз хонадонида тикувчилик билан шуғулланувчи Мадинахон Қамбарова фаолияти ўрганилиб, тадбиркорлигини янада ривожлантириши учун унга 20 миллион сўм кредит ажратиб берилди.
Маҳалла банкири Жавлонбек Тўйчиевнинг маълум қилишича, ҳозирда ҳудуддаги ана шу каби бир неча бизнес-лойиҳалар учун банк кредити ажратиш бўйича амалий ҳаракатларга киришилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- АҚШ молия вазири компьютерига хакерлар ҳужум қилди
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ислам Махачевга Арман Царукян рақиблик қила олмайди. «UFC 311» олдидан содир бўлган нохуш хабарнинг барча тафсилотлари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг