Магнус Карлсен яна бир нуфузли мусобақада ғолиб чиқди

11:24 08 Июнь 2024 Спорт
520 0

“Norway Chess 2024” нуфузли шахмат турнири якунланди.

Унда собиқ 4 карра жаҳон чемпиони Магнус Карлсен эркаклар ўртасидаги баҳсларда ғолиб бўлди. Бу ҳақда “Norway Chess”нинг расмий саҳифаси хабар берди.

Турнирда Магнус 17.5 очко билан етакчига айланган бўлса, Ҳикару Накамура (15.5) иккинчи, ҳиндистонлик истеъдодли гросмейстер Праггнанандҳаа Рамешбабу (14.5) учинчи ўринни банд этди.

Франциялик спортчи Алиреза Фироузиа, АҚШлик Фабиано Каруана ва амалдаги жаҳон чемпиони Динг Лирен кейинги ўринларни эгаллади.

Мусобақадаги ғалабаси эвазига Магнус 700 минг норвег кронаси (65 минг АҚШ долларидан кўпроқ), Ҳикару 350 минг, Рамешбабу эса 200 минг ишлаб олди. Сўнгги ўринни олган Динг эса 100 минг норвег кронасига эга бўлди.

Мусобақада аёл шахматчилар ўртасидаги ҳам баҳслар ҳам шиддатли кечди. Унда амалдаги жаҳон чемпиони хитойлик Жу Венжун ғалаба қозонди.

Жу 19 ачко тўплаб, энг яқин тақибчиси украиналик Анна Музичукни (16) ортда қолдирди. Кучли учликка яна бир хитойлик спортчи Лэй Тинцзе якун ясаб берди.

Шунингдек, мусобақада ҳиндистонлик шахматчилар Ваишали Рамешбабу ва Конеру Хампи ҳамда Пиа Крамлинг ҳам яхши натижаларни қайд этди. Турнир соврини аёллар ўртасида ҳам эркакларники каби тақсимланди.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?