Мадрид шаҳрида Ўзбекистон–Испания бизнес-форуми ўтказилади

18:48 02 Март 2026 Сиёсат
560 0

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Испания Ташқи ишлар, Европа Иттифоқи ва ҳамкорлик масалалари бўйича вазири Хосе Мануэль Альбарес Буэно жаноблари билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат чоғида Яқин Шарқдаги кескинлашиб бораётган вазият юзасидан фикр алмашилиб, халқаро ҳуқуқ нормаларига қатъий риоя этиш, кескинликни пасайтириш ва мулоқот барқарор тинчликка эришишнинг ягона мақбул йўли экани таъкидланди.

Шунингдек, мулоқот давомида икки томонлама муносабатларнинг изчил ривожланиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

«Мадрид шаҳрида бўлажак Ўзбекистон–Испания бизнес-форумини мамнуният билан қайд этдик ҳамда устувор йўналишлар бўйича ҳамкорликни кенгайтиришга ўзаро манфаатдор эканимизни тасдиқладик», — дейди Ўзбекистон ташқи ишлар вазири.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер