Маданий-кўнгилочар ва оммавий спорт тадбирларининг ягона тақвими ишлаб чиқилади

11:41 25 Май 2018 Жамият
2054 0
Название

“Маданий-кўнгилочар ва оммавий спорт тадбирларининг ягона тақвимини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида маълум қилинган.

Қарорга мувофиқ ҳар йили 1 январга қадар интерактив шаклдаги Маданий-кўнгилочар ва оммавий спорт тадбирларининг ягона тақвими шакллантирилади ҳамда доимий равишда Интернет жаҳон ахборот тармоғи, шу жумладан ижтимоий тармоқлар орқали сайёҳлар учун кенг миқёсда тарқатилади.

Тақвимга қуйидаги халқаро ва республика миқёсида ўтадиган тадбирлар киритилиши мумкин:

халқаро конференциялар, семинарлар ва анжуманлар;

миллий ва халқаро кўргазмалар ҳамда ярмаркалар;

миллий чолғулардан иборат турли концертлар;

спорт мусобақалари ва тадбирлари ва ҳ.к.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер