Лукашенко оммавий равишда Белорус куч ишлатар тизимлари хизматчиларини унвонларидан маҳрум қилди
Белорус президенти Александр Лукашенко ички ишлар идораларининг собиқ ходимлари ва ҳарбий хизматчиларини ҳарбий ва махсус унвонлардан оммавий равишда маҳрум қилди. У бу борадаги тегишли фармонни 4 май, сешанба куни имзолади, дея хабар бермоқда «БелТА» ахборот агентлиги.
Таъкидланишича, бу хавфсизлик хизматининг 80 дан ортиқ амалдорларига тегишли. Ҳужжат матнига кўра, улар мамлакатда ижтимоий-сиёсий вазиятнинг оғирлашиши давридаги «ҳаракатлари» учун унвонларидан маҳрум этилган.
«Айрим ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари жамиятдаги норозилик кайфиятини қамчиладилар, рухсатсиз тадбирларни уюштирдилар ва қатнашдилар, Интернетда экстремистик материалларни жойлаштирдилар ва радикал чоралар кўришга чақирдилар», дейилади ҳужжат матнида.
Шунингдек, ушбу шахслар журналистлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ва давлат хизматчиларининг шахсий маълумотларини ошкор этишда гумон қилинмоқда. Хавфсизлик хизматининг собиқ амалдорларининг айримларига қарши аллақачон жиноий ишлар қўзғатилган. «Бундай ҳаракатлар ҳарбий хизматчи ва хавфсизлик бўлими ходими мақомига мос келмайди», дейилади ҳужжатда.
Маълум қилинишича, бундай тадбир ташаббускорлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари раҳбарлари бўлган.
Белорусда норозилик намойишлари 2020 йил 9 август куни бўлиб ўтган президентлик сайловларидан кейин давом этмоқда. Намойишлар хавфсизлик кучлари томонидан бостирилмоқда. Ўн минглаб одамлар ҳибсга олинган. Хавфсизлик ходимлари билан тўқнашувларда тўрт киши ҳалок бўлди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг