Лондондаги нуфузли кўргазмада Ўзбекистон стенди ташкил этилди
Silk Road Samarkand сайёҳлик маркази ва Rocket DMC Uzbekistan туристик компанияси шу кунларда Лондонда 6-8 ноябрь кунлари бўлиб ўтаётган World Travel Market кўргазмаси доирасида Ўзбекистонни намойиш этмоқда.
Ўзбекистон стендида кўргазма меҳмонлари ва иштирокчиларига юртимизнинг барқарор ривожланаётган туризм соҳасининг кенг имкониятлари ҳақида сўзлаб берилади. Биринчи куни стендга 500 дан ортиқ одам ташриф буюрди. Айниқса, дунёнинг йирик сайёҳлик компаниялари, шунингдек, бир қатор материалларни чиқариш мақсадида Silk Road Samarkand мажмуасига ташриф буюриш истагини билдирган журналист ва блогерлар қизиқиш билдирмоқда.
World Travel Market (WTM) дунёдаги саёҳат ва туризм соҳасидаги энг нуфузли тадбирдир. Кўргазма халқаро сайёҳлар ҳамжамиятини бирлаштиради. Ушбу кўргазма, туризм соҳасидаги мутахассисларни тайёрлаш, қидириш ва қиёсий таҳлил қилишни таъминлайди ва бутун дунёдаги экспонентларга ўзларининг туризм кўламини халқаро майдонда намойиш этиш учун имконияти яратади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буюк Британиядаги нуфузли “World Travel Market London – 2023” кўргазмасида Ўзбекистон миллий павильони ташкил этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг