Лондон марказида ўзбек миллий таомлари ресторани очилди
Буюк Британия пойтахти Лондон шаҳрининг марказий кўчаларидан бирида ўзбек миллий таомлари тамаддихонаси очилди.
Ресторан ўзбек диаспорасининг фаол вакиллари томонидан Ўзбекистон элчихонаси кўмагида ташкил этилди.
Ўзбек миллий таомлари ресторани Лондоннинг энг машҳур ва гавжум ҳамда нуфузли кўчаларидан бири – шаҳар аҳолиси ва унинг меҳмонлари учун диққатга сазовор жой бўлган Пикадилли майдонида жойлашган.
Лондонга ҳар йили дунёнинг турли бурчакларидан 40 миллиондан ортиқ сайёҳ ташриф буюради. Сайёҳлар мамлакат иқтисодиётига қарийб 36 миллиард доллар фойда келтиради.
Янги тамаддихона Буюк Британия пойтахтидаги Ўзбекистоннинг ўзига хос рамзига айланиши кутилмоқда. Бу ерда меҳмонлар, шунингдек, энг яхши ўзбек дизайнерлари томонидан яратилган миллий услублар билан танишишлари мумкин. Унда кўплаб халқ амалий санъати намуналари, расмлар, миллий мусиқа асбоблари намойиш этилмоқда, улар шарқона таом муҳитини ҳам ўз ичига олган.
Ресторан ходимлари учун махсус тикилган кийимларда ўзбек миллий либослари элементлари киритилган. Менюдан эса палов, шўрва, манти, дўлма, қўзичоқ, товуқ ёки аралаш гўштдан тайёрланган ўнга яқин кабоблар ўрин олган.
— Гастрономиясиз мамлакат йўқ. Ўзбекистонда палов миллий таом ҳисобланади. Анъанага кўра, шифобахш хусусиятларга эга бўлган паловимиз махсус чўян қозонда баланд ва паст оловда бир неча соат давомида пишириладиган таомдир. Палов одатда мол ёки қўй гўшти, гуруч, нўхат ва сабзидан тайёрланади. Самарқанд, Фарғона, Тошкент, Қашқадарё, Бухоро ёки Хоразмда паловга турли хил сабзавотлар ва зираворлар ҳам қўшилади. Байрам ва кундалик палов рецептлари ҳам бор, — дейди ресторан асосчиси Музаффар Содиқов.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг