Лондон, Майами, Рим, Мадрид ёки Париж
“Finalissima” олдиндан белгиланган муддатда бўлиб ўтади. Бу ҳақда “Foot Mercato” нашри хабар берди.
Яхши биласиз, Европа ва Жанубий Америка минтақаси ғолиблари ҳар 4 йилда “Finalissima” олтин кубоги учун беллашувда иштирок этади.
Бу йилги “Finalissima” учун ўйин Қатар пойтахти Доха шаҳрида 27 март санасида бўлиб ўтиши керак эди. Аммо, форс кўрфазида бўлаётган нотинчликлар сабаб Қатар бу ўйинга мезбонлик қила олмаслиги мумкин.
Шундан келиб чиққан ҳолда ташкилотчилар “Finalissima”ни ўтказиш учун бошқа манзил қидиришни бошлашди.
“Ҳозирда УЕФА ва KONKAKAF бир неча янги манзилларни кўриб чиқмоқда. Улар орасида Париж, Рим, Мадрид, Лондон ва Майамилар бор“, — дейилади манба хабарида.
Маълумот учун, олдинроқ Қатар футбол ассоциацияси ўзи ўтказаётган турнирларни вақтинчалик тўхтатиб туришини маълум қилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг