«Локомотив» футбол клубининг расмий белгиси хизмат кўрсатиш белгиси сифатида рўйхатдан ўтказилди
Ўзбекистонда «Локомотив» футбол клубининг расмий белгиси хизмат кўрсатиш белгиси сифатида рўйхатдан ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълумот берди. Мазкур ҳуқуқий қадам «Локомотив» клуби учун ўз идентификациясини мустаҳкамлаш, унинг расмий логотипини ҳимоя қилиш ва бошқа субъектлардан ажратиб кўрсатиш имконини беради.
Маълумот учун, товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгиси юридик ёки жисмоний шахсларнинг товарлари ва хизматларини бошқаларнинг шунга ўхшаш товар ва хизматларидан фарқлаш учун қўлланилади ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади. Бу белгилар уларнинг ҳуқуқий муҳофазасини таъминлайди.
Бу билан «Локомотив» футбол клуби «Пахтакор» клубидан кейин ўз расмий белгисини рўйхатдан ўтказган иккинчи футбол жамоасига айланди. «Пахтакор» клубининг белгиси аввалроқ рўйхатдан ўтказилиб, ҳуқуқий муҳофазага олинган эди.
Қайд этиш керакки, мамлакатдаги бошқа футбол клублари ҳали ўз расмий белгисини товар ёки хизмат кўрсатиш белгиси сифатида рўйхатдан ўтказмаган.
Адлия вазирлиги товар ва хизмат кўрсатиш белгисини рўйхатдан ўтказишни истаганлар учун махсус онлайн платформа — im.adliya.uz сайтини ишлатиш имконини яратган. Ушбу сайт орқали ариза топшириб, белгиларни рўйхатдан ўтказиш жараёнини амалга ошириш мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг